ЙЎЛДОШБОЕВ Тоймас Соттиевич

ЙЎЛДОШБОЕВ Тоймас Соттиевич (1931.30.7, Тошкент) – физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1994), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991), физика-мат. фанлари дри (1972), проф. (1983). Москва ун-тини тугатган (1954). Ўзбекистон ФА Физикатехника и. т. инти (1959—62, 1971 — 80), ТошДУ (1956 — 59), Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тида илмий ходимi (196271), Тошкент электротехника алоқа ин-ти проректори (1980 — 83), Ўзбекистон ФА Астрономия ин-ти директори (1983—95), Ўзбекистон ФА «Физика-Қуёш» ИИЧБ лаб. мудири (1995 й. дан). Илмий ишлари юқори энергиялар ядро физикаси, астрофизика ва космик нурлар физикасига оид. Йўлдошбоев ноёб қурилма ишлаб чиқиб, пионлар ва нуклонларнинг ядро билан ўзаро таъсирларининг характерида муҳим фарқланишни аниқлади. Унинг «Помир» халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказган кенг миқёсдаги экспериментлари иккиламчи зарраларда азимутал корреляцияларнинг кескин ўсиш эффектининг кашф этилишига олиб келди.

Loading...