ЙЎЛДОШЕВ Беҳзод Содиқович

ЙЎЛДОШЕВ Беҳзод Содиқович (1945.9.5, Тошкент) — физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000), физикамат, фанлари д-ри (1981), проф. (1987). ТошДУ ни тугатган (1968). Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тида илмий ходим (1968—83), директор (1990 й. дан). Ўзбекистон ФА Физика-техника и. т. интида лаб. мудири (1984—90). 2000 й. 12 сент. дан Ўзбекистон ФА президенти. Илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикасига оид. Йўлдошев раҳбарлигида Ядро физикаси ин-тида жаҳон стандартларига мос келувчи радиоизотопларни кенг кўламда и. ч. ва четга сотиш ишлари йўлга қўйилди; маҳаллий тоғ-кон саноати чиқиндиларидан асл ва нодир металларни қўшимча равишда ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилди ва ҳ. к.

Йўлдошев Вашингтон ун-ти физика ф-ти проф. (1977—78; 80—81; 89—90) сифатида юқори энергияли нейтриноларнинг ўзаро таъсирида бўладиган ядровий эффектларни ўрганиш бўйича илмий лойиҳага раҳбарлик қилди. Кейинги йилларда АҚШ, Канада, Россия ва Ўзбекистон физиклари томонидан Канаданинг «Триумф» ядровий марказида ва Э. Ферми номидаги Миллий тезлаткичлар лаб. (Батавия, АҚШ) да ҳамкорликда бажарилаётган халқаро илмий лойиҳалар раҳбари.

Йўлдошев бир қанча халқаро академиялар ва халқаро жамиятлар аъзоси, хорижий унтлар фахрий д-ри. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Бош таҳрир ҳайъати аъзоси (2001 й. дан). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983). 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.

Loading...