ЙЎЛДОШЕВ Карим Йўлдошевич

ЙЎЛДОШЕВ Карим Йўлдошевич (1933.10.5-Тошкент – 1999.22.10) – кардиолог, Ўзбекистон ФА акад. (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983). Тиббиёт фанлари дри (1971), проф. (1972), ТошТИни тугатган (1957). Тошкент врачлар малакасини ошириш инти кардиология ва функционал диагностика кафедраси мудири (1973 й. дан), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари (1973—82), Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатликни тиклаш ва физиотерапия и. т. институти директори (1988 й. дан), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси (1996 й. дан) ва тиббиёт фанлари бўлими раиси (1996 — 98), Й. ички аъзолар клиник физиологияси ва патологияси, кардиология, гастроэнтерология, пульмонология, фармакотерапия ва саломатликни тиклаш муаммолари устида тадқиқот олиб борган. Йўлдошев раҳбарлигида юрак-қон томир, нерв, овқат ҳазм қилиш системалари, нафас аъзолари, таянч-ҳаракат аппарати касалланган беморлар соғлиғини тиклаш мақсадида организмдаги аъзолар ва системалар функциясининг маъромига физик омиллар таъсири ўрганилди. У Шарқ табобати марказини ташкил этиб, унинг фаолиятига раҳбарлик қилди. Россия тиббиёт ФА мухбир аъзоси (1991).

Loading...