ЙЎЛДОШЕВ

ЙЎЛДОШЕВ Файзулла (1912.15.9, Туркистон ш. — 1991) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, лейтенант. 1942 й. дан фронтда. 42-ўқчи полкида бўлинма командири бўлиб хизмат қилган. Йўлдошев 1943 й. 27 сент. да Днепр бўйидаги жангда жасорат кўрсатган. Разведкада қатнашиб, душман ҳақида муҳим маълумот тўплаган. Днепрнинг ўнг қирғоғидаги жанглардан бирида оғир яраланган. Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1943). Урушдан кейин Наманган вилоятининг Ирвадан қишлоғида яшаган, ўрта мактабда директор бўлиб ишлаган. Наманган туманидаги 32-мактабга номи берилган.

Loading...