ЙЎЛДОШЕВА Жамилахон Тургунбоевна

ЙЎЛДОШЕВА Жамилахон Тургунбоевна (1955.26.6, Риштон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Қўқон пед. ин-тини тугатган (1983). 1972 й. дан Риштон туманидаги 40-мактабда иш юритувчи, 1973 й. дан бошланғич синф ўқитувчиси. Йўлдошева ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ўстиришга алоҳида аҳамият беради, дарсда тест ва ноанъанавий дарс усулларидан, янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланади.

Prev Article

ЙЎЛДОШЕВ

Next Article

ЙЎЛДОШЕВА