ЙЎЛДОШЕВА

ЙЎЛДОШЕВА Ҳайитгул (1948.8.10, Амударё тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1998). Ленинград унти кимё-биол. ф-тини тугатган (1972). 1973 й. дан Амударё туманидаги 30-ўрта мактабда (1975—85 й. лар 48-ўрта мактабда) кимё-биол. ўқитувчиси. Йўлдошева кимё фанидан дареларни чуқурлаштирилган дастур асосида олиб боради. У тест синовлари асосида ташкил қилинган синфларда дарс-маъруза, дарссуҳбат, семинар усулларини қўллади; бу усуллар ўқувчиларнинг мус-тақил фикрлаши, билим доирасини кенгайишида ўз самарасини кўрсатди.

Loading...