ЙЎЛЛАР

ЙЎЛЛАРтранспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ер сиртидаги махсус тайёрланган қисмлар; йўловчилар ва юкларни ташийдиган юк кўтариш-ташиш иншоотлари (Мас, Канат йўл). Рельссиз ва рельсли хиллари бор. Рельссиз Йўлларга мамлакатнинг йўл тармоғини ташкил этувчи автомобиль йўли, велосипед йўли ва б. киради. Рельсли Йўлларга ер полотносига ётқизилган рельсли йўллар (қ. Темир йўл), таянчларга маҳкамланган рельсбалкали осма Йўллар (қ. Монорельсли пул) киради. Йўллар саноат ва қ. х. корхо-наларида, омборларда аҳоли яшайдиган жойлар, маъмурий иқтисодий ва саноат марказлари ўртасида транспорт алоқаларини таъминлайди (яна қ. Транспорт).

Loading...