ЙЎЛЎТАН

ЙЎЛЎТАН — Туркманистоннинг Мари вилоятидаги шаҳар (1939 й. дан). Йўлўтан тумани маркази. Т. й. станцияси. Мурғоб дарёсининг қуйи оқимида, Мари ш. дан 61 км жан. да, Мари — Сарҳадобод йўналишидаги т. й. станцияси. Аҳолиси 27 минг киши (1999). Йўлўтан 1939 й. гача т. й. станцияси ёнидаги аҳолиси, асосан, савдо-сотиқ билан шу-ғулланадиган қишлоқ бўлган. 1940—60 й. ларида Йўлўтан яқинида Сариёзи сув ом-бори қурилган. Шаҳарда пахта тозалаш з-ди, трикотаж, ип йигирув ф-калари, сут з-ди, мол фермалари бор. Пахта уруғчилиги ва селекцияси бўйича илмий тадқиқот инти фаолият кўрсатади. 6 умумий таълим мактаби, кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, марказий касалхона, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчалари бор.

Loading...