ЙОРК

ЙОРК — Буюк Британиядаги шаҳар, Англияда. Уз дарёси соҳилидаги порт. Транспорт йўллари тугуни. Аҳолиси 104 минг киши (1999). Озиқ-овқат, ойна саноати ривожланган. Машинасозлик, полиграфия саноати корхоналари бор. Й. 1-а. да римликлар қалъаси сифатида юзага келган. 6-а. дан инглиз-сакслар қироллиги пойтахти, 735 й. дан архиепископ қароргоҳи. Ун-т, Йоркшир музейи, бадиий галерея, музей-саройлар бор. Рим ва ўрта аср меъморий ёдгорликларидан роман-готика собори (11 — 15-а. лар), сарой (13-а.), турар жойлар сақланган.

Loading...