ЙЎРМАДЎЗЛИК

ЙЎРМАДЎЗЛИКкаштадўзлик тури; бадиий буюмлар (дўппи, чойшаб, гулкўрпа, кирпеч, зардевор ва б.), кийимларга йўрма чокда гул (нақш) тикиш касби. Шарқ халқлари орасида кенг тарқалган. 19-а. гача Бухоро, Хива шаҳарларида, 19-а. нинг 2-ярмидан Тошкент ва Қўқонда кенг тарқалган. Чарм ва мовут буюмларга (камар, пичоқ ва қилич қинлари, китоб муқовалари), овчилар кийимлари, пўстинларга безак кашта гуллар йўрма чок билан тикилган. Тикув машиналари (попоп) да тикиш усули ўзлаштирилгач, қўлда тикиш камайди.

Loading...