ЙОРУБА ТИЛИ

ЙОРУБА ТИЛИйоруба халқи тили. Кватшмари оиласига мансуб. Нигериянинг жан.-ғарбий ҳудудларида, шунингдек, Догомеянинг баъзи вилоятлари ва Тогонинг шарқий ҳудудларида тарқалган Йоруба тилида тахм. 26,2 млн. киши сўзлашади (1992). Бир неча диалектларга ажралади. Йоруба тилида 7 та соф ва 7 та димоқбурунда ҳосил бўладиган унлилар мавжуд. Унлилар уйғунлашуви ва элизиясн кенг тарқалган. Луғат таркибида икки ва ундан ортиқ сўздан ибо-рат қўшма сўзлар кўплаб учрайди. Юқори, қуйи ҳамда ўрта оҳанглар аниқ фаркланади, сирғалувчи (юқориланувчи ва пасаювчи) товушлар ҳам учрайди. Гап қурилиши сўзларнинг қатьий тартибига асосланган ёзуви лотин алифбоси асосида.

Prev Article

ЙОРУБА