ЯБЛОЧКОВ Павел Николаевич

ЯБЛОЧКОВ Павел Николаевич [1847.2(14).9, Саратов губерняси Сердобск уезди — 1894.19(31).3, Саратов] — электротехника соҳасидаги рус ихтирочиси, ҳарбий муҳандис. Ёйли лампа — «Яблочков шами»ни ихтиро этиб (1876), электр чироққа асос солди ва патент олди. Уни чўғлантириш учун ўзгарувчан токдан фойдаланди. Яблочков ўзгарувчан ток электр машинасининг оригинал конструкциясини ишлаб чиқци; трансформаторни ихтиро қилди (1876). Яблочков ёйли лампаларнинг бир неча конструкциясини яратди. 1880 йилдан электр шам ўрнини Т. Эдисон ихтиро қилган чўғланма лампа эгаллади. Яблочков турли электр токи генераторлари — динамомашиналар, гальвани элементларини ҳам лойиҳалаган.

Loading...