ЯБЛОНОВИЙ ТИЗМАСИ

ЯБЛОНОВИЙ ТИЗМАСИ — Марказий Байкалортидаги тоғ тизмаси (РФ Чита вилояти, қисман Бурятия Республикасида). Яблоновий тизмаси жан. ғарбдан шим. шарққа 650 км га чўзилган. Энг баланд жойи 1680 м. Тизма байкал бурмаланиши даврида шаклланган, палеозой даври сланецлари, қумтошлар, гранит ва бошқалар тоғ жинсларидан ташкил топган. Музлоқ тайга ва чимли подзол тупроқларда тилоғоч, қора қарағай, кедр дарахтлари ўсади, жан. ён бағри эса қора қарағай ўрмонлари билан қопланган. 1200—1400 м. дан баланд сувайирғич қисмлари тоғтундра ўсимликлари ва қурумлар билан банд.