ЯДРО МОДЕЛЛАРИ

ЯДРО МОДЕЛЛАРИатом ядросининг турли хоссаларини ўрганиш учун тузиладиган тасаввурлар. Шу вақтгача олимлар томонидан тавсия этилган Ядро моделларининг бирортаси ҳам ядронинг хоссаларини тўлиқ ёритиб бера олмайди. Шу сабабли, бир неча Ядро моделлари қўлланилади. Айниқса, томчисимон ва қобиқсимон моделлардан самарали фойдаланилади.

Ядронинг томчисимон моделига кўра, атом ядросини зарядланган суюқлик томчисига ўхшатиш мумкин. Суюқлик томчисидаги молекулалар молекуляр тутиниш кучлари билан боғлангани каби, ядрони ташкил қилувчи нуклонлар ҳам ўзаро ядро кучлари билан боғланган.

Ядронинг қобиқсимон моделига қўра, ядрода ҳам, худди атомдагидек, дискрет энергетик сатҳлар бўлиб, улар нуклонлар билан тўлдирилади. Бир-бирига яқин энергетик сатҳлардаги нуклонлар ядро қобиқларини ҳосил қилади. Ядроларнинг 2, 8, 14, 20, 28, 50 ва 126 та нуклонлар билан тўлдирилган қобиқлари мавжудлиги аниқланган. Бу сонлар сеҳрли сонлар дейилади. Аниқланишича, нуклонлар сони сеҳрли сонларга тенг бўлган ядролар бошқаларига қараганда турғунроқ бўлар экан.

Loading...