ЯДРО ҚУРОЛИ СИНОВЛАРИНИ ТАҚИҚЛАШ ТЎГРИСИДАГИ ШАРТНОМА

ЯДРО ҚУРОЛИ СИНОВЛАРИНИ ТАҚИҚЛАШ ТЎГРИСИДАГИ ШАРТНОМА — кўп томонлама халқаро шартнома. 1963 йил 5 авг. да АҚШ, Буюк Британия ва СССР томонидан Москвада имзоланган. 117 давлат шартномага қўшилган (1990). Мазкур шартнома ҳавода, ундан ташқарида (шу жумладан, космик фазода), сув остида (шу жумладан, ҳудудий сувлар ва очиқ денгизда) ҳар қандай ядро портлатишларини ман этади, шунингдек, агар бундай портлатиш уни амалга ошираётган давлатнинг ўз ваколати ва назорати остидаги ҳудудий чегаралардан ташқарида радиоактив ёғинга сабаб бўлса, ҳар қандай бошқа муҳитда ҳам ядро портлатишини тақиқ этади.

Loading...