ЯДРО ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТМАСЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМА

ЯДРО ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТМАСЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАхалқаро шартнома. 1968 йил 1 июлда АҚШ, Буюк Британия, СССР ва бошқалар давлатлар томонидан имзоланган. Ядро қуролига эга давлатларга ядро қуролини ва унинг устидан назорат қилишни ҳеч кимга бермаслик, ядро қуролига эга бўлмаган бирон бир давлатга уни ишлаб чиқариш ёки уни қўлга киритишда ёрдам бермаслик мажбуриятини юклайди. Ядросиз давлатлар ядро қуролини қабул қилмасликлари, шунингдек, унинг устидан назорат ўрнатмасликлари, ядро қуролини ишлаб чиқармаслик ва бирон бошқача йўл билан қўлга киритмаслик ва шу мақсадда ҳеч кимдан ёрдам олмаслик, шунингдек, ўзларининг барча ядровий фаолияти устидан назорат ўрнатишни назарда тутувчи кафолатлар тўғрисида МАГАТЭ билан битим тузишга мажбурдирлар. Шартнома ҳеч бир давлатнинг тинч мақсадларда ядро қуроли устида тадқиқотлар олиб бориши, уни ишлаб чиқариш ва фойдаланишига тўсқинлик қилмайди.

1995 йил 11 апр. да ядро қуролига эга 5 давлат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 984резолюциясига мувофиқ, ядро қуролини шартномага имзо чеккан давлатларга қарши қўлламаслик мажбуриятини олди ва 1995 йил 11 майда шартнома 178 мамлакат томонидан чекланмаган муддатга узайтирилди.

Loading...