ЯДРОЧА

ЯДРОЧА, нуклеола — кўпчилик эукариотлар ҳужайра ядроси ичидаги тиғиз танача. Рибосомолар ҳосил қилувчи рибонуклеопротеидлар (РНК)дан иборат. Одатда, ядрода битта, баъзан бир неча Ядроча (мас, балиқларнинг ўсаётган тухумҳужайралари ядроларида) бўлади. Ядроча хромосомаларнинг рибосом р-нК кодлайдиган генлари жойлашган локусида шаклланади. Ядроча ядроча ичи хроматини, р-нК фибриллари ва гранулалар зоналаридан иборат. Гранулалар зонаси рибосомаларнинг катта ва кичик суббирликларини ҳосил қиладиган рРНК молекулаларига эга. Прерибосомал (рибосомалар ҳосил қилувчи) фанулалар Ядрочадан ажралиб, цитоплазмага чиқади; цитоплазмада улардан рибосомалар шаклланади. Ядрочанинг фибриллалар зонасига ёруғлик микроскопда аморф қисм, грануляр зонага — нуклеолонема (тўрсимон гетероген қисм) сифатида қаралади. митозда кўпинча Ядроча емирилиб, митоз тамом бўлиши билан яна шаклланади.

Loading...