ЯДРОНИНГ БЎЛИНИШИ

ЯДРОНИНГ БЎЛИНИШИ — ўзўзидан (спонтан) ёки бомбардимон қилувчи зарралар таъсирида атом ядросининг деярли тенг икки бўлакка парчаланиши. Атом ядроларида нуклонлар ядро кучлари туфайли боғланган. Ядроларнинг боғланиш энергияси турли ядролар учун турлича. Солиштирма (битта нуклонга тўғри келадиган) боғланиш энергияси атом ядроларининг барқарорлигини ифодалайди: солиштирма боғланиш энергияси қанча катта бўлса, ядро ҳам шунчалик барқарор бўлади.

Кимёвий элементлар даврий системасида охирги ўринларни эгаллаган атомлар ядроларининг солиштирма боғланиш энергияси жадвалнинг ўртасида жойлашган атомлар ядроларининг солиштирма боғланиш энергиясидан тахм. 1 МэВ кам (қ. Менделеев даврий системаси). Шунинг учун оғир ядроларнинг жадвалнинг ўрта қисми элементлари ядроларига бўлиниши (энергетик жиҳатдан қулай) бўлади. Система бўлингандан сўнг ички энергияси минимал ҳолатга ўтади. Чунки ядронинг боғланиш энергияси қанча катта бўлса, ядронинг ҳосил бўлишида шунча катта энергия ажралиб чиқиши ва демак, янгидан ҳосил бўлган системанинг ички энергияси шунчалик кам бўлиши керак. Ядронинг ўз-ўзидан (спонтан) бўлиниши 92с7 уран ядросида рус олимлари Г. Н. Флёров ва К. А. Петржак томонидан кашф этилган (1940). Ташқи таъсир натижасида ядроларнинг бўлинишини немис олимлари О. Ган, Ф. Штрассман ҳамда Э. Ферми ва Ж. Кюри (1938—39) кашф этган. Ядроларга, одатда, протон, нейтрон, дейтрон кабилар билан таъсир этилади. Нейтронлар билан таъсир этиш, айниқса, самаралироқ бўлади. Спонтан бўлинишида ҳам, ташқи таъсир натижасида бўлинишида ҳам ядро элементлар даврий системаси ўрталаридаги ядроларга парчаланади. Парчаланиш маҳсулотлари турлитуман бўлиб, уларнинг массалари кўпинча 2:3 нисбат каби бўлади.

Loading...