ЯГУАР

ЯГУАР — катта мушуклар уруғига мансуб йиртқич сут эмизувчи. Гавдасининг уз. 2 м гача, думи 75 см гача. Жуссасининг кўриниши йўлбарсга ўхшаш; қизғиш юнгида қора доғлари ва ҳалқалари бўлади. Жанубий , Марказий Америка ва Шим. Американинг жанубида тарқалган. Тропик ва субтропик ўрмонларда, аҳёнаҳёнда тоғларда учрайди. Дарахтларга чиқа олади. Туёқлилар, маймунлар ва кемирувчилар билан озикланади. Сони камайиб кетган. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.

Loading...