ЯҲУДИЙЛАР

ЯҲУДИЙЛАР (ўзларини йегудим, идн деб аташади) — халқ. Умумий сони 13,62 млн. кпши, жумладан, АҚШ да 6 млн. кишига яқин, Исроилда 4 млн, РФ да 551 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Яҳудийларнинг аксарияти қайси мамлакатда яшаса, ўша мамлакат тилида сўзлашади. Яҳудийларнинг бир қисми иврит, идиш тили ва қўшни халқлар (испан, араб, форс ва бошқалар)нинг бирмунча ўзгартирилган лаҳжаларида сўзлашади қ(. Яҳудий тили). Чунончи, мас, Ўрта Осиё Я. и тожик тилида, грузин Яҳудийлари грузин тилида, Доғистон Я. и тот тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, иудаистлар. Яҳудийлар диаспорасида уларни ашкенази ва сефардларга ажратиш удум бўлган (Я. нинг маданияти, иқтисоди ҳақида қ. Исроил).

Loading...