ЯККА АҲМАД

«ЯККА АҲМАД» — ўзбек халқ достонларидан бири. Энг мукаммал варианти Эргаш Жуманбулбул ўғлидан ёзиб олинган ва нашр этилган. Достонда Дўрмон элининг ҳокимлари акаука Қорахон ва Сарихонларнинг фарзандлари Аҳмадбек ва Оқбилакларнинг ёшлигида унаштирилиши, акауканинг ўзаро келишмовчилиги туфайли Сарихоннинг Эронга кўчиши, Аҳмаднинг Оқбилакни излаб йўлга чиқиши, Оқработда қирқ зангини ўлдириб, Эрназарни озод қилиши, Хончорбоғда Бобоайёр қўлига асир тушиши, уни излаб отаси, онаси ва синглиси Қалдирғочнинг йўлга чиқиши, йўлда уларга Эрназарнинг қўшилиши, душман юртдан Сарихон ва Оқбилакларнинг Аҳмадни излаб йўлга тушишлари ва уларнинг барининг Хончорбоғда учрашувлари, айёрларни енгиб, Аҳмадбекни озод қилишлари каби саргузашт воқеалар тасвирланган. Бадиий жиҳатдан мукаммал саналган бу асар ўзбек достончилиги тараққиётида алоҳида бир босқични ташкил этади. Олимлар уни 16-асрда яратилганлигини тахмин қиладилар.

Ад.: Булбул тароналари [5ж. ли], 1ж., Т., 1971.

Loading...