ЯККА ПОРСОН

ЯККА ПОРСОН — мил. 8-асрга оид қадимий ёдгорлик. Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани шарқида (Бургут қалъа чўлларида) жойлашган. Хом ғиштдан қурилган мустаҳкам истеҳком. Я. п. ни 1959 йил Хоразм археологияэтнография экспедицияси ўрганган. Топилмалар орасида тери ва ёғочга битилган қадимий хоразмий ёзув характерлидир.

Loading...