ЯККАБОҒ

ЯККАБОҒҚашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги шаҳар (1978 йил дан), туман маркази. Вилоят маркази (Қарши) дан 95 км шаркда. Т. й. станцияси. Аҳолиси 22,3 минг киши (2003). Пахта тозалаш, ғишт здлари, МТП, тўқимачилик корхонаси, қурилиш ташкилотлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, ЎзбекистонГермания «Яккабоғтекс» қўшма корхонаси бор. 5 умумий таълим мактаби, болалар мусиқа, спорт мактаблари, лицейинтернат, 3 касб-ҳунар коллежи, 3 кутубхона, шаҳар маданият уйи, клуб муассасалари, маданият ва истироҳат боғи, стадион фаолият кўрсатади. 2 касалхона, марказий ва тиш даволаш поликлиникалари, туғруқхона, дорихоналар, пахта тозалаш з-ди профилакторийси аҳолига хизмат кўрсатади. Яккабоғ билан қўшни туман марказлари ва Қарши шаҳри орасида автобуслар қатнайди.

Loading...