ЯКОБИ Борис Семёнович

ЯКОБИ Борис Семёнович (1801.21.9, Потсдам 1874.27.2, Петербург) — рус физиги ва электротехниги, Петербург ФА мухбир аъзоси (1842), акад. (1847). Гёттинген унтида ўқиган. Дерпт ун-ти (Кёнигсберг) проф. (1835). 1837 йилдан Петербургда яшаган. Илмий ишлари электромагнетизм ва унинг амалиётда қўлланишига доир. Электр двигатель ихтиро қилган (1834), тескари электр юритувчи куч (э. ю. к.) ҳосил бўлиши ҳодисасини кашф этган. Гальванопластикани ихтиро қилган (1938) ва уни босма, тангачақа зарб қилиш, бадиий буюмларни тайёрлашда қўллаш билан шуғулланган. Қатор телеграф аппаратларни лойиҳалади, биринчи бўлиб ер ости (кабелли) телеграф алоқасини ўрнатди, гальванометрнинг бир неча конструкцияларини, вольтметр, қаршилик ростлагичи, қаршиликнинг сим эталони каби электротехника асбоб ва қурилмаларини яратди. У электротехникага оид билимларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

Loading...