ЯКОБСОН

ЯКОБСОН Аугуст [1904.20.8 (2.9), Пряну яқинидаги Ряэма қишлоғи — 1963.23.5, Таллин] — Эстония халқ ёзувчиси (1947), давлат арбоби. Тарту унтида ўқиган (1932—35), «Рангпар от» (1928— 33), «Андруксонлар авлоди» (1931—34) романларида илк ижодига хос натуралистик бўёқлар кўзга ташланади. «Барҳаёт эстонлар» (1—4 ж., 1937—40) романи ҳамда «Охирги бекат» (1934), «Оддий аскар Маттас» (1935) ва бошқалар қисса ва ҳикоялар тўпламларида ижтимоий ноҳакликлар очиб ташланган. «Қон ва ўт кечиб» (1942), «Баҳодирлар йўли» (1944) ва бошқалар ҳикоялар тўпламларида 2-жаҳон уруши воқеалари акс этган. «Қалъадаги ҳаёт» (1946), «Яширин кураш» (1946) пьесалари ижтимоий-сиёсий мавзуда. «Икки лагерь» (1948), «Чиябўрилар» (1951) асарларида жаҳон миқёсидаги кескин мафкуравий кураш тасвирланган. «Кекса дуб» драмаси (1954), «Юксалишга интилиш», «Қайноқ кун» (1949) ҳикоя ва қиссалар тўпламлари муаллифи.

Loading...