ЯКОВЛЕВ Александр Сергеевич

ЯКОВЛЕВ Александр Сергеевич (1906.19.3 Москва 1989.22.8) рус авиаконструктори, акад. (1976), муҳандислик хизмати генералполковниги (1946), 2 марта Меҳнат Қаҳрамони (1940, 1957). Москвадаги Н. Е. Жуковский номидаги Ҳарбийҳаво муҳандислик академиясини тугатган (1931). Ҳарбий здда муҳандис ва шу здда енгил авиация конструкторлик бюросини ташкил қилган (1932), конструктор (1935 йилдан), Бош конструктор (1957 йилдан). Авиамоделчилик, планёрчилик ва спорт авиацияси асосчиларидан бири. Яковлев ҳарбий, йўловчи ва ўқувспорт самолётларини лойиҳалаш бўйича мактаб яратган. Самолёт (ЯК1, ЯК9, ЯК7 ва бошқалар), вертолётлар (мас, ЯК24) яратган. Яковлев раҳбарлигида 1945 йилда биринчи реактив қирувчи самолётлар ЯК15, ЯК 17 ва ЯК23 яратилди. У яратган йўловчилар реактив самолётлари ЯК40 ва ЯК42 маҳаллий линияларда фойдаланиш учун қулай. Унинг спорт самолётлари ЯК18 П, ЯК18 ПМ ва ЯК 50 да жами 45 та жаҳон рекорди ўрнатилган.

Loading...