ЯЛАНҒОЧОТА

ЯЛАНҒОЧОТА — ўтмишда ўзбек ва қозоқ халқларида шамол ҳомийси. Этнограф А. Диваев келтирган қозоқларда шамол чақириш маросимида ижро этиладиган қўшиқда шамол ҳомийси сифатида Яланғочотага мурожаат этилади. Яланғочотага эътиқод қилиш Тошкент атрофлари ва Жанубий Қозоғистонда яшовчи ўзбеклар ўртасида кенг тарқалган. Унинг шахсияти билан боғлиқ микротопонимлар ҳам мавжуд. Мас, ҳоз. Тошкент шаҳри шим. шарқидаги мавзе Яланғоч деб аталади.

Loading...