ЯЛМОНҚУЛОҚ

ЯЛМОНҚУЛОҚ, кунгабоқар сутлама — сутламадошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Ўрта Осиёда тарқалган. Илдизи шохланадиган ўқ илдиз. Пояси тик, якка ўсади, бўйи 8 — 30 см. Барглари белкураксимон, кетмакет ғуж бўлиб жойлашган. Гуллари майда, бир жинсли, соябонсимон тўпгулга йиғилган. Июльавг. гача гуллаб мевалайди. Меваси — кўсакча. Уруғидан кўпаяди. Бир тупи 600 дан кўпроқ уруғ беради. Ниҳоллари апр. —майда ўсиб чиқади.

Ўсимликнинг танабаргларида оқ сутлама шира бўлиб таркибида заҳарли модда (эуфорбин) бор. Пахта далалари, бедапоялар, ғалла экинлари орасида учрайди. Йўл ёқалари, суғориш шаҳобчалари бўйлари, ташландиқ ерларда, боғларда ўсади.

Кураш чоралари: уруғликни тозалаш, ўтоқ қилиш, анғизни чуқур юмшатиш.

Loading...