ЯМУСУКРО

ЯМУСУКРО — Котд’Ивуар Республикаси пойтахти. Абиджан шаҳридан 260 км шим. да жойлашган. Аҳолиси 189 минг киши (1998). Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат ва ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Президент қароргоҳи, «Партия уйи» Я. да жойлашган. Шаҳар атрофида кофе, какао, ямс, банан плантациялари бор ва бошқалар қишлоқ хўжалик экинлари экилади.

Loading...