ЯНГ

ЯНГ (Ян Чженьнин) (1922.22.9, Хэфей, Хитой) — хитой физиги; АҚШ да ишлаган. АҚШ Миллий ФА аъзоси (1965), проф. (1955). Миллий унтни тугатган (1942). Фалсафа фанлари д-ри (1948). Чикаго унтида (1948—49), Принстон унтида (1949—65) ишлаган. Нью-Йорк ун-ти проф. (1966) ва Назарий физика институти директори (1967 йилдан). Илмий ишлари статистик физика, майдон квант назарияси, элементар зарралар физикасига оид. Америкалик физик Р. Миллс билан ҳамкорликда калибрлаш принципини тавсия этган ва вектор мезон майдони назариясини ишлаб чиққан (1954). Кучсиз ўзаро таъсирда жуфтлик сақланиш қонунининг бузилиши (1956, Т. Ли билан), бетаемирилишда нафақат жуфтлик, балки якка заряд боғликдиги ҳам сакданмаслиги (1957, Т. Ли ва Р. Эме билан) ҳақидаги гипотезани илгари сурган. Шу йили (Л. Д. Ландау ва А. Саломдан мустақил равишда) комбинацияланган жуфтликнинг сақланиши ҳақидаги ғояни илгари сурди (Т. Ли билан ҳамкорликда). Пионни нуклон ва антинуклондан иборат система деб ҳисоблаб, элементар зарранинг биринчи таркибий моделини тавсия этди (1949, Э. Ферми билан ҳамкорликда). Кучсиз ўзаро таъсир оралиқ вектор бозонлар воситасида узатилади, деган ғояни илгари сурди (1960, Т. Ли билан). Нобель мукофоти лауреати (1957).

Loading...