ЯНГИ АНГЛИЯ

ЯНГИ АНГЛИЯ — АҚШнинг шимшарқий қисмида тарихий таркиб топган ҳудуд номи. Янги Англияда Массачусетс, Коннектикут, РодАйленд, НьюХемпшир, Вермонт, Мэн штатлари жойлашган. Майд. 172,6 минг км2. Аҳолиси 15,2 млн. кишидан зиёд (2002). Энг муҳим саноат, савдомолия ва маданият маркази ва порти — Бостон шаҳри Юқори малакали мутахассислар меҳнати талаб этиладиган саноат тармоқлари ривожланган. Иқтисодий фаол аҳолининг 1/3 қисми ишлаб берувчи саноат тармоқларида банд. Қ. х. шаҳар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ихтисослаштан.

«Янги Англия» номи шу ҳудуддаги Шим. Америка соҳилларини тадқиқ этган (1614) инглиз капитани Ж. Смит томонидан берилган. Ҳудудни мустамлакага айлантириш, асосан, 17-асрнинг 20-й. ларидан бошланган. Янги Англия инглизларнинг Америкадаги мустамлакалари орасида иқгисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудуди эди. Янги Англия аҳолиси 1775—78 йилларда Шим. Америка мустақиллиги учун ва 1861—65 йиллардаги фуқаролик урушида фаол иштирок этган.

Loading...