ЯНГИ ДУНЁ

ЯНГИ ДУНЁ — португалияликлар томонидан 1500 ва 1501—02 йилларда Атлантика океани ортида кашф қилинган жан. материкнинг бир қисмига А. Веспуччи (1503) таклифи билан берилган ном. Кейинроқ бутун жан. материк, 1541 йилдан шим. материк ҳам Европа, Осиё ва Африкадан кейинги тўртинчи қитъани англатувчи Америка номи билан бир қаторда Янги дунё деб ҳам аталди.

Loading...