ЯНГИ КАЛЕДОНИЯ

ЯНГИ КАЛЕДОНИЯТинч океан нинг жан. ғарбий қисмидаги ороллар гуруҳи, Меланезияда. Франциянинг денгиз ортидаги ҳудуди мақомига эга. Майд. 19,1 мингкм2. Аҳолиси 201,8 минг киши (1999), асосан, меланезлар. Маъмурий маркази — Нумеа шаҳри Расмий тили француз тили. Оролларга илк бор 1774 йилда европаликлардан Ж. Кук борган. Янги Каледония 1853 йилдан Франция мулки. 1984 йилгача Франция ҳукумати томонидан тайинланадиган олий комиссар бошқарган, 1985 йилги сайловлардан сўнг конгресс (6 йил муддатга сайланадиган 54 та аъзо) бошқаради. 1987 йилда ўтказилган Референдум натижаларига кўра, қатнашувчиларнинг 98% Я. К. ни Франция таркибида қолиши тарафдори бўлган.

Оролларнинг ер юзаси вулкан жинсларидан тузилган ясситоглик. Энг баланд жойи 1628 м. Ғарбий қисми сертепа текислик. Иқлими тропик иқлим, янв. нинг ўртача т-раси 24—26°, июлники 20°. Ииллик ёғин шарқида 3000 мм, ғарбида 700 мм. Ёзда тропик довуллар бўлади. Дарё кўп. Ўсимлик дунёси баланд бўйли ўтлар, сийрак игна баргли ўрмонлардан иборат. Эндемик ўсимлик турларига бой. Темир ва никель рудалари қазиб олинади. Янги Каледония аҳолиси, асосан, деҳқончилик, балиқ овлаш, чорвачилик билан шуғулланади. Шоли, маниок ва маккажўхори экилади. Ёғочсозлик, озиқ-овқат корхоналари бор, четга металл, кофе, копра чиқарилади.

Loading...