ЯНГИ УСУЛ МАКТАБЛАРИ

ЯНГИ УСУЛ МАКТАБЛАРИмусулмон мактабларининг таълим усули ва дастурларини ислоҳ қилиб, болаларга она тилида хатсавод ўргатган ва янгилик ғояларини илгари сурган ўқув юртлари. Дастлаб Қримнинг Боқчасарой шаҳрида 1884 йил маърифатпарвар Исмоилбек Гаспринский томонидан ташкил этилган ва у «усули савтия тадрижия» («ривожланувчи товуш усули») мактаби бўлган. 19-аср охири — 20-аср бошларида Туркистонда тижорат ва саноатнинг ривожланиши бу соҳаларни бошқара оладиган шахсларни етиштириш эҳтиёжини туғдирди. Кўп асрлик мактабхоналар ёшларга зарур дунёвий билим ва кўникма бермас эди. Шунинг учун янги усулда таълим берадиган мактаблар очила бошлади. 1893 йил Бухоро амири Абдулаҳадхон рухсати ва Мўминхўжа Вобкендий ва ғиждувонлик Домла Фозил саъйҳаракати билан дастлабки янги усул мактаби очилди. Ўзбекистон ҳудудида кейинги Янги усул мактаблари 1898 йил Қўқонда Салоҳиддин домла ва Самарқанддаги пахта з-ди ҳузурида татар муаллимлари томонидан очилган (ўзбеклар бу даврда бундай мактабларни «нўғой мактаб» деб атаган). 1900 йилдан бошлаб Тошкентда жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаси Мунавварқори Абдурашидхонов, Самарқандда Абдуқодир Шукурий (Шакурий) ташкил қилган Янги усул мактаблари иш бошлаган. Бундай мактаблар Андижон ва Наманганда, Хива хонлигида ҳам очилган. 1908 йил Бухорода А. Бурҳонов томонидан ташкил этилган бошқа янги усул мактаби кўп ўтмай ёпиб қўйилган. Янги усул мактабларида мактабхонадаги якка ўқитиш усулидан синфда дарс бериш усулига ўтилди, синфларда геогр. хариталари, глобус ва бошқалар кўргазмали қўлланмалар пайдо бўлди. Янги усул мактабларида хатсавод болаларнинг она тилида товуш усули — усули савтияаа ўргатилган. Мактаблар асосан 1 — 4синфдан иборат бошланғич мактаблар бўлган. 1913/14 ўқув йилидан айрим жойларда 2 босқичли тизим жорий қилина бошланди. Бу тизимдаги мактаблар намуна мактаблари деб аталиб, уларнинг 1босқичи таҳзирий (бошланғич) синфлар, 2босқичи рушдий (юқори) синфлар дейилган. Хусусан, М. Абдурашидхоновнинг намуна мактаби, А. Шукурийнинг Самарқанддаги ва А. Ибодиевттт Қўқондаги мактабида рушдий (юқори) синфлар (5 — 6синф) ҳам иш бошлаган.

Янги усул мактаблари учун махсус бинолар қурилматан. Улар хусусий бўлиб, кўп ҳолларда мактаб учун муаллимнинг ўз уйидан ёки бирон бўш турар жой биноларидан ҳамда баъзи шахсларнинг ташқи ҳовлиларидан фойдаланилган. Чор ҳукумати амалдорлари бундай мактаблар миллий маданиятнинг ўсишига ёрдам беришидан чўчиб, подшо ҳокимияти учун хатарли деб ҳисобладилар. Шунинг учун уларнинг фаолиятини бўғиб қўядиган турли тадбирлар қўрилди. Хусусан, 1911 йилда маҳаллий миллат мактабларида (рустузем мактабларидт ташқари) ўқувчилар қайси миллатдан бўлса, муаллимлар ҳам шу миллатдан бўлишлари лозим деган қарор қабул қилинди. Шу қарор асосида татар муаллимлари ишдан бўшатилиб, бир неча ўнлаб Янги усул мактаблари ёпиб қўйилди. Янги усул мактабларининг бирон жойда расмий тасдиқланган ягона ўқув режаси, дастури бўлмаган. Дарслар муайян мактаб раҳбари ва муаллимлари томонидан тузилган ўқув режаси ва дарсликлар асосица олиб борилган. Мас, А. Шукурий ўз мактабининг 1 ва 2 босқич синфлари учун ўқув дастури ва режасини Беҳбудий билан биргаликда тузган. Янги усул мактабларида дунёвий фанлар билан бир қаторда диний дарслар ҳам ўқитилган. Алифбе китоби билан «Алифбойи Қуръоний» ҳам ўргатила бошланган. Дунёвий фанлардан физика, кимё, геом., арифметика, геогр., айрим мактабларда 4синфдан рус тили ҳам ўқитилган. Рус тилидан имтиҳонлар Тошкентдаги 2 босқичли рустузем мактабида ўтказилган ва ўқувчилар билими 5 балли тизим асосида баҳоланган. Янги усул мактабларида юқори синфлар учун физика, кимё, геом. каби ўқув фанларидан ўзбек тилида дарслик, ўқув қўлланмалари бўлмаган. Муаллимлар бу фанлар бўйича татар, турк тилларида нашр қилинган қўлланмалардан фойдаланишга мажбур бўлганлар. Айрим муаллимлар ўзлари дарсликлар ёзиб, шу асосда таълим берганлар. Саидрасул Саидазизов «Устоди аввал» (1902), Беҳбудий «Рисолаи асбоби савод» (1904), «Рисолаи жуғрофия умроний» (1905), Мунавварқори «Адиби аввал», «Адиби соний» (1907), Абдулвоҳид Бурҳонов «Раҳбари хат» (1908), Авлоний «Биринчи муаллим» (1910), «Иккинчи муаллим» (1912), Рустамбек Юсуфбек ўғли «Таълими аввал», А. Ибодиев «Таҳсилул алифбо» дарсликларини ёзиб нашр этишди.

Янги усул мактабларига ҳукумат ҳеч қандай ёрдам бермаган. Мактаблар болаларнинг отаоналаридан ҳар ойда олинадиган маблағ ҳисобига ишлаган, муаллимларга ҳам шу ҳисобдан маош тўланган. Янги усул мактабларида май ойи охирларида ота-оналар ва меҳмонлар иштирокида имтиҳонлар ўтказилган. Имтиҳонда болалар Қуръон сураларини ёд айтишни, ўзбек тилидан ўқиш ва ёзишни, ҳисобдан 4 амални ўрганганликларини намойиш қилганлар. Янги усул мактаблари замонавий ўзбек миллий мактабларининг илк босқичи бўлган. Бу мактаблар тажрибаси асосида фақат алифбе ва ўқиш китобларигина эмас, ўзбек тилининг қонунқоидалари ёритилган «Туркча қоида» ва «Имло» каби дастлабки ўқув қўлланмалари яратилган. 1918 йилгача Ўзбекистон ҳудудида 104 Янги усул мактаблари бўлиб, уларда 10343 бола ўқиган. Янги усул мактаблари 1918/19 ўқув йилидан давлат мактабларига айлантирилиб, халқ мактаблари номини олган.

Ад.: Айний С, Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар, М., 1926; Хўжаев Ф., Бухоро инқилобининг тарихига материаллар, Т., 1997; Абдуллаев йил, Эски мактабда хатсаводга ўргатиш, Т., 1962; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 1-китоб [Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Туркестан в начале XX века: к истории истоков национальной независимости, Т., 2000.

Йўлдош Абдуллаев.

Loading...