ЯНГИ ЙИЛ

ЯНГИ ЙИЛ — эски йил тугаганидан кейин бошланадиган навбатдаги йил; эски йилнинг тугаши ва янги йилнинг бошланиши нишонланадиган кун. Йилнинг бошланиши турли халқларда ҳар хил вақтгатўғри келади. Кўпчилик мамлакатларда, хусусан, Европа мамлакатларида, шу жумладан, Россияда (Пётр I томонидан 1699 йил белгиланган) ҳар йили 1 январда нишонланади. Ҳижрий йил ҳисоби қабул қилинган жойларда эса қуёш йилининг турли саналарида байрам қилинади. Урта Осиё ва Шарқ мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда наврўз байрамини Янги йилнинг кириб келиши тариқасида қадимдан кенг нишонланади (қ. Наврўз).

Loading...