ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ

ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ — Тинч океаннинг жан. ғарбий қисмидаги давлат. Майд. 268,7 минг км2. Аҳолиси 3,994 млн. киши (2004). Пойтахти — Веллингтон шаҳри Маъмурий жиҳатдан 10 провинция (ргоутсе)га бўлинади.

Давлат тузуми. Янги Зеландия — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи парламентар монархия. Буюк Британия парламенти ва асосан, Янги Зеландия парламенти томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларига амал қилинади. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироличаси, унинг номидан генералгубернатор давлатни бошқаради. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 1 палатали парламент — вакиллар палатаси, ижрочи ҳокимиятни генералгубернатор томонидан тайинланадиган бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Янги Зеландия Кук бўғози орқали ажралиб турган Шим. ва Жанубий оролларда жойлашган. Янги Зеландияга Тинч океандаги бир қанча майда ороллар ҳам киради. Мамлакатнинг 3/4 қисми тоғ, қир ва тепаликлар билан банд. Соҳили ва дарё водийлари пасттекислик. Шим. оролда тез-тез зилзила бўлиб туради, сўнмаган вулканлар, гейзерлар, қайноқ минерал булоқлар бор. Жанубий оролда Жанубий Альп тоғлари жойлашган (энг баланд жойи 3764 м — Кук тоғи; чўққиларда абадий қор ва музликлар бор). Шим. орол қирғоғи яқинидаги шельфда нефть, газ, темир, мис, полиметалл рудалари, олтин, кўмир конлари бор. Иқлими субтропик денгиз иқлими, чекка жан. да мўътадил иқлим. Июлнинг ўртача т-раси шим. да 12°, жан. да 5°, янв. ники шим. да 19°, жан. да 14°. Ўртача йиллик ёғин 400—700 мм, тоғ ён бағирларида 2000—5000 мм. Дарёлари серсув, ғидроэнергия захирасига бой. Энг йирик дарёси — Уаикато (уз. 354 км). Кўл кўп: энг йириги — Таупо (майд. 612 км2). Янги Зеландияда сариқ, қорамтир ва каштан тупроқ, тоғларда тоғўрмон, тоғўтлоқи тупроқлар тарқалган. Ўрмон, асосан, баланд тоғларда сақланиб қолган (мамлакат ҳудудининг 23%). Ўсимлик турларининг 75% дан зиёди эндемик. Папоротник, дарахтсимон эпифит ва лианалар, маҳаллий дарахт турлари (каури, намаки, риму, тараиро ва бошқалар) кўп. Ҳайвонот дунёси камбағал. Сут эмизувчилардан каламуш, ит, кўршапалаклар, судралиб юрувчилардан туатара, қушлардан пингвин, найбурун, чағалай ва бошқалар кўп. Учмайдиган қушлардан киви, уэка, моа ва учадиган мойқут, читтак, чуғурчиқ бор. Сўнгги 100 йил давомида ҳайвонот дунёси буғу, серна, тулки, қуён ва бошқалар ҳисобига анча бойиди. Янги Зеландияда 10 миллий боғ (МаунтКук, Тонгариро, Фьордленд ва бошқалар), 2 денгиз парки, кўплаб резерватлар бор.

Аҳолисининг асосий қисми янги зеландияликлар; улар янги зеландиялик инглизлар ва маорилар (15%) га бўлинади. Бундан ташқари, полинезияликлар, инглиз, шотланд, ирланд, хитой, ҳинд ва бошқалар халклар ҳам яшайди. Расмий тиллар — инглиз ва маори тиллари. Диндорларнинг аксарияти — протестантлар. Шаҳар аҳолиси 85%. Йирик шаҳарлари: Веллингтон, Окленд, Крайстчерч.

Тарихи. Янги Зеландияга 10—14-асрларда маорилар келиб жойлашган. Европаликлардан биринчи марта 1642 йил голландиялик денгизчи А. Тасман борган. 1769 — 70 йилларда инглиз денгизчи сайёҳи Ж. Кук оролларни тадқиқ қилган. 19-аср нинг бошларида европаликларнинг дастлабки аҳоли пунктлари пайдо бўлди. Айни вақтда маориларга тегишли ерларни босиб олиш жараёни бошланди. 1840 йил дастлабки инглиз муҳожирлари Веллингтон шаҳрини барпо этдилар. 1840 йилдан Англия Я. З. ни ўз мустамлакасига айлантирди. 1843 йил маориларнинг инглиз мустамлакачиларига қарши қуролли қўзғолони бошланди. 1872 йилга келиб маориларнинг қаршилиги тўла бостирилди. 1907 йил Янги Зеландия доминион мақомини олди. 1-жаҳон уруши (1914—18)да Я. З. Буюк Британия томонида бўлди. Урушдан сўнг Я. З. Германиянинг собиқ мустамлакалари бўлган Ғарбий Самоа ва Науруни Буюк Британия ва Австралия билан биргаликда бошқариш учун мандат олди. 1926 йилги империя конференцияси ва 1931 йилги Вестминстер статути билан тасдиқланган қарорлар асосида Янги Зеландия ташқи ва ички ишларда тўла мустақилликка эга бўлди. Аммо 2-жаҳон уруши (1939—45) гача Буюк Британия Янги Зеландиянинг барча ташқи алоқаларини назорат қилиб турди. 2-жаҳон урушида Янги Зеландия антифашистик коалиция томонида бўлди. 1930-й. лардан ҳокимиятни навбатманавбат Миллий партия ва Лейбористлар партияси эгаллаб келмоқда. Янги Зеландия 1945 йилдан БМТаъзоси. 1992 йил 19 мартда ЎзР суверенитетини тан олган ва дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 6 фев. — Вайтанга куни (1840).

Асосий сиёсий партия ва касаба уюшмалари. Умумий келажак партияси, 2002 йил тузилган; Лейбористлар партияси, 1916 йил асос солинган; Я. З. миллий партияси, 1936 йил ташкил этилган; Я. З. демократик партияси, 1954 йил тузилган; Социалистик бирлик партияси, 1993 йил ташкил этилган; Тараққийпарвар коалиция, 2002 йил тузилган. Янги Зеландия касаба уюшмалари кенгаши, 1987 йил асос солинган.

Хўжалиги. Янги Зеландия — қишлоқ хўжалиги юксак даражада ривожланган индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. 9%, саноат 25%, хизмат кўрсатиш тармоғи 66% ни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги нинг асоси — сут, гўшт ва гўштжун чорвачилиги. 47,5 млн. қўй, 9 млн. қорамол боқилади. Янги Зеландия сариёғ, гўшт, жун ва пишлоқ экспорт қилиш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради. Емхашак экинлари, буғдой, арпа, сули, дуккакли дон экинлари, сабзавот экинлари экилади. Мева, жумладан, киви етиштирилади. Боғдорчилик (цитрус мевалар, олма, нок, шафтоли, гилос). токчилик ривожланган. Балиқ ва кит овланади. Ўрмонда ёғоч тайёрланади.

Саноатида озиқ-овқат ва енгил саноат ривожланган. Қора ва рангли металлургия, машинасозлик, ёғочсозлик ва целлюлозақоғоз, кимё, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Алюминий, пластмасса, ўғит, цемент, чинни здлари бор. Кон саноатида табиий газ, темир рудаси, мис, қўрғошин, рух, олтин, кумуш, қўнғир ва тошкўмир, титанмагнетит қуми қазиб олинади. Йилига ўртача 32,4 млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади.

Транспортида денгиз транспортининг аҳамияти катта. Йирик портлари: Веллингтон, Окленд, Литтелтон. Т. й. лар узунлиги 3,9 минг км, автомобиль йўллари уз. 92 минг км. Веллингтонда халқаро аэропорт бор. Ташқи савдода Япония, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Жанубий Корея, Хитой билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлигиЯнги Зеландия доллари.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Врачлар унтларнинг тиббиёт фтларида тайёрланади. Таълим 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий ва бепул. Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам бор. Ўқиш муддати бошланғич мактабларда 6 йил, оралиқ мактабларда 2 йил, 8 йиллик мактаб (бошланғич ва оралиқ)дан кейинги босқич ўрта мактаб (ўқиш муддати 3 йил). Коллеж ва олий ўқув юртларида ўқиш пулли. Мамлакатда 7 ун-т ва техника интлари бор. Унтлар Окленд, Крайстчерч, ПалмерстонНорт, Данидин, Веллингтон, Гамильтонда жойлашган. И. т. лар мамлакатнинг олий илмий муассасаси — Я. З. қироллик жамияти (1867 йил ташкил этилган, турли шаҳарларда 50 га яқин бўлим ва филиаллари бор), илмий ва индустриал тадқиқотлар департаменти (1926), педагогик тадқиқотлар кенгаши (1933), Янги Зеландия нафис санъат академияси, Картеров расадхонаси, ҳаммаси — Велингтон шаҳрида, Данидин шаҳридаги тиббий тадқиқотлар кенгаши (1950), Веллингтондаги иқтисодий тадқиқотлар институти (1958), Крайстчерчдаги геофизика ва астрономия расадхонасида олиб борилади. Веллингтонда Миллий кутубхона (1966), Окленд (1880), Крайстчерч (1859), Веллингтон (1893) шаҳриларида кутубхоналар, Миллий музей кутубхонаси бор. Музейлари: Веллингтондаги миллий музей (1865), Миллий бадиий галерея (1936), Данидин, Крайстчерч, Окленд шаҳриларидаги музейлар, Окленддаги бадиий галерея, Транспорт ва техника музейи ва бошқалар Матбуоти, радиоэшиттириши ва телеқўрсатуви. Янги Зеландияда бир қанча газ. ва жур. нашр этилади. Йириклари: «Доминион» (кундалик газ., 1907 йилдан), «Ивнинг пост» («Кечки почта», кечки кундалик газ., 1865 йилдан), «Нью Зиленд геральд» («Янги Зеландия хабарчиси», кундалик газ., 1863 йилдан), «Нью трус» («Янги ҳақиқат», ҳафталик газ., 1904 йилдан), «Отаго дейли таймс» («Отаго провинцияси кундалик вақти», кундалик газ., 1861 йилдан), «Пресс» («Матбуот», кундалик газ., 1861 йилдан), «Соушелист политикс» (жур.). Нью Зиленд Пресс Ассошиэйшн, Янги Зеландия кундалик газ. ларнинг кооператив бирлашмаси, 1879 йил асос солинган. «Радио Нью Зиленд» радиоси 1936 йил, «Телевижи Нью Зиленд» телевидениеси 1960 йил ташкил этилган.

Адабиёти 19-аср ўрталаридан инглиз тилида ривожланмоқда. 19-аср ўрталарида ва ундан кейингивақтлардаги ёзувларда маориларнинг бой фольклори (афсона, ривоят, қўшиқ, мақол) сақланган. Дастлабки янги зеланд адабиёти асарлари инглиз адабиёти анъаналари асосида барпо этилди. 19-асрнинг 50 — 80-й. ларидаги шоирлар А. Дометт ва Т. Брэккен асарлари романтик йўналишда яратидди, У. Голдер ва Ж. Барр шеъриятида эрксеварлик руҳи намоён бўлди. М. Э. Баркер, Ж. Уайт, Ж. Г. Уилсон каби адиблар ўз асарларида мустамлакачилик даврини акс эттирдилар. 19-асрнинг 90-й.

лари охири — 20-аср бошларида адабиётда миллийликнинг ўзига хос белгилари пайдо бўлди. Бунда Янги Зеландия ҳаётидаги ижтимоий ва ирқий масалалар ўз аксини топди. 19-асрнинг 90-й. ларидан У. Пембер, Ж. Маккей ва бошқаларнинг ижтимоий адолатсизликка қарши қаратилган шеърлари, Ж. Вестон, Г. В. Вогель, Ж. Шамьер, У. Сатчелл романлари, А. А. Грейс, У. Бок ва бошқаларнинг ҳикоялари, 20-аср бошларида К. Мэнсфилднинг руҳий новелласи яратилди. 20-асрнинг 30—40-й. ларида адабиёт жаҳон иқтисодий бўҳронини, меҳнаткашларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашини акс эттирди. Ж. А. Ли, Р. Хайд, Ф. Саржесон романлари, Р. А. К. Мейсон, Д. Гловер, А. Кэрноу шеърлари шу мавзуга бағишланди. 50-й. лардан шеъриятда ахлоқийфалсафий муаммолар етакчи ўринга чиқди (Ж. Бакстер, А. Кэмпбелл ва бошқалар). 1940—60-й. ларда Д. Баллантайн, Л. Дэвин, Н. Хиллиард ва бошқаларнинг реалистик романлари пайдо бўлди. Бу даврда М. Шедболт, Б. Миткаф ва бошқалар новелла жанрида ижод қилдилар. Айрим ёзувчилар ижодида (Ж. Фрейм романларида) модернизм таъсири яққол намоён бўлди. 1970-й. ларда адабиётга маори ёзувчилари — В. Ихимаэр ва Х. Туваре кириб келдилар. Янги Зеландияда К. Мэнсфилд романлари, А. П. Гаскелл, М. Дагган, Х. Шоунинг психологик новеллалари машҳур.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Инглиз мустамлакачилари келгунга қадар маорилар тўғри бурчакли, икки нишабли томи ўтлар билан ёпиладиган ёғоч уйлардан иборат қишлоқларда яшаган. 19-асрнинг 2-ярмидан аниқ режа билан (Крайстчерч, Окленд) ёки табиат манзараси билан уйғунлаштириб қурилган (Веллингтон) шаҳарлар қад кўтара бошлади. Маъмурий бино ва ибодатхоналар аввал неоклассицизм ва неоготика услубида, 20-асрнинг 20—30-й. лари замонавий шаклларда қурилди. 1960—70 йиллардан янги қурилиш материаллари ва конструкциялар қўлланила бошлади. Бир қаватли уйлар инглизларникига ўхшатиб қурилса ҳам, ўзига хос маҳаллий хусусиятларга эга.

Маорилар санъатининг қадимий ёдгорликлари — тош ва суяк ўймакорлиги, наққошлик ва деворий езувлардир. 19аср охири — 20-аср бошларида маҳаллий рассомлик мактаби шаклланди (рассомлар Г. Линдауэр, Ч. Ф. Голди, П. ван дер Велден, Ж. Нейрн, А. Ф. Николл, Л. Митчелл, ҳайкалтарош Р. О. Гросс, фафик Э. Мервин Тейлор ва бошқалар). Рассомлар маорилар турмуши ва мамлакат табиатини тасвирладилар. Монументал рассомлик, ҳайкалтарошлик, шаҳар ва индустриал манзара ривожланмоқда. Мусиқаси. Маори халқларида маросим қўшиқ ва рақслари расм бўлган; эпик, лирик, меҳнат қўшиқлари ҳар доим нафосат билан ижро этилган. Мусиқа асбоблари: труба (пу; чиғаноқ, ёғоч, қовоқдан ясалади), флейта турлари (поруту, уио, коауау), шақилдоқ, ҳуштак, гонг, кастаньет (токере). Қўшиқрақс санъатида табиатдаги товушларга тақлид қилиш кенг тарқалган. 19-аср бошларида Европадан кўчиб келган (асосан, инглиз)лар санъати ривожланди. 19-асрда маҳаллий ва Ғарбий Европа мусиқа анъаналари негизида профессионал мусиқа пайдо бўлди. 19-аср охирида дастлабки симфоник оркестрлар тузилди. 20-асрда маҳаллий санъатга қизиқиш ортди (А. Нгата бошчилигидаги ёш маорилар деб номланган ҳаракат). Бир қанча фольклор ансамбллари, жумладан, Веллингтонда «Нгати Понеке» (маори мусиқачилари В. Гуата, Т. Р. Карепа) ансамбли ташкил этилди. 20-аср мамлакатдаги профессионал жамоалар орасида Янги Зеландия радиоси симфоник оркестри (1947), Ёшлар оркестри (1959), Миллий опера (1954) ва Миллий балет (1955) труппалари, композиторлардан Г. Хилл, Д. Лилбёрн, Д. Фаркуаэр, К. Смол, Э. Локвуд машҳур.

Театри. 1930-й. ларда опера ва драма ҳаваскорлари труппалари, 1950 йилларнинг бошида кўчма профессионал труппалар («Нью Зиленд плейерс», «Саутерн комеди плейерс», «Даунстейж», «Комьюнити артс сервис тиэтр») пайдо бўлди. 1960 йил профессионал янги зеланд балети вужудга келди. Окленд шаҳрида ярим профессионал «Сентрал тиэтр», Данидинда хусусий «Глоб тиэтр» театрлари ишлайди. Реж. лар С. Бирн, Р. Баркер, К. Кэткарт, актёрлар Р. Стоун, Д. Фэрмейд, драматурглар Ж. Бакстер, Ж. Коппард, А. Кэрноу машҳур.

Киноси. 1898 йил дастлабки қисқа метражли ҳужжатли фильм суратга олинган. 1912 йил Веллингтонда «Неэшенал филм юнит» давлат киностудияси ташкил этилди. 1-жаҳон уруши йиллари (1914—18) ҳарбий хроника, 20-асрларда, асосан, қисқа метражли фильмлар яратилди. Бадиий кинематографиянинг асосчиси реж. Р. Хейуорддир [«Дўстлик йўллари бўйлаб» (1936), «Маориларни севиш» (1972) фильмлари]. 1936 йил инглиз кинореж. Ж. Грирсон ёрдами билан бир қанча ҳужжатли фильмлар яратилди. Бадиий фильмлардан «Бардош бера олмаган тўсиқ» (реж. лар Р. Майрамс ва Ж. О’ши), «Тестлар учун суратчалар» (реж. Д. Стивенс), «Фарзандлар қайтмоқда» (1980, реж. П. Мондер) каби фильмлар диққатга сазовор Ўзбекистон — Я. З. муносабатлари. Икки давлат ўртасида дипломатия муносабатлари 1992 йил 19 мартда ўрнатилган бўлишига қарамай, Янги Зеландиянинг географик жиҳатдан узоқда жойлашганлиги мамлакатлар ўртасидаги савдоиқтисодий муносабатларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. 2004 йил янв. — нояб. да ЎзР билан бўлган товар айланмаси 210,2 минг АҚШ долларини, ундан экспорт 20,3 минг, импорт 189,9 минг АҚШ долларини ташкил этди. Ўзбекистонда «ШЪек .1е\уе11егу» Ўзбекистон — Я. З. қўшма корхонаси бор. Янги Зеландия ҳукумати ўз мамлакатидаги олий ўқув юртлари магистратурасида таълим олиш учун ўзбекистонлик 4 талабага молиявий ёрдам кўрсатди. Шунингдек, кам таъминланган оила аёллари таълими учун Самарқанд тадбиркор аёллар ассоциаииясига 5 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратди.