ЯНГИАРИҚ

ЯНГИАРИҚХоразм вилояти Янгиариқ туманидаги қишлоқ, туман маркази. Хоразм вилоятининг жан. да жойлашган. Вилоят маркази (Урганч шаҳри)гача 20 км. Яқин т. й. станцияси — Урганч. Аҳолиси 10,5 минг киши (2005). Қишлоқ аҳолиси ва хўжаликлари Таган каналидан сув олади. Янгиариқда пахта тозалаш, ғишт здлари, қурилиш корхоналари, Узбекистон — Туркия қўшма корхонаси, автокорхона, МТП бор. 3 умумий таълим мактаби, лицей, гимназия, касбҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқлари, 2 маданият уйи, стадион мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Янгиариқдан Урганч, Хива шаҳрилари, Хонқа, Ҳазорасп шаҳарчалари ва Богот қишлоғигача автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Хива — Тошкент йўналишидаги автобуслар Янгиариқ ҳудудидан ўтади.

Loading...