ЯНГИБОЗОР

ЯНГИБОЗОРТошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги шаҳарча (1973 йилдан), туман маркази. Вилоят маркази (Тошкент шаҳри) дан 35 км. Яқин т. й. станцияси — Тошкент (35 км). Янгибозор ўртасидан Қорасув канали оқиб ўтади. Аҳолиси 13 минг киши (2004). Нон з-ди, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, МТП, қўшма, кичик корхоналар, микрофирмалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 3 умумий таълим, болалар мусиқа, спорт мактаблари, касб-ҳунар коллежлари мавжуд. Туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, клуб муассасалари, маданият ва истироҳат боғи, стадион ва бошқалар спорт иншоотлари ишлаб турибди. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихоналар ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Янгибозор — Тошкент йўналишида автобуслар ва маршрутли таксилар қатнайди.

Loading...