ЯНГИҲАЁТ

ЯНГИҲАЁТТошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги шаҳарча (1973 йилдан). Т. й. станцияси (Тўйтепа). Аҳолиси 8,1 минг киши (2004). Янгиҳаётда умумий таълим мактаби, кутубхона маданият уйи, алоқа бўлими, автокорхона, қурилиш ташкилотлари бор. Умумий овқатланиш, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари аҳолига хизмат кўрсатади. Поликлиника, дорихона, тиш даволаш пункти ишлаб турибди.

Loading...