ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИНаманган вилоятидаги туман. 1926 йил 29 сентябр да ташкил этилган. Ғарбдан Косонсой, жан. дан Наманган ва Уйчи туманлари, шим. ғарб, шим. ва шарқда Қирғизистон Республикаси, Чортоқ тумани билан чегарадош. Майд. 0,54 минг км2. Аҳолиси 166,7 минг кишидан зиёд (2005). Туманда 1 шаҳарча (Янгиқўрғон), 11 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бекобод, Бирлашган, Зарбдор, Заркент, Истиқлол, Навкент, Наврўзобод, Нанай, Паромон, Шарқ Юлдузи, Қораполвон) бор. Маркази — Янгиқўрғон шаҳарчаси.

Табиати. Туман ҳудуди Чатқол тизмасининг жан. этакларида жойлашган. Ер юзаси текислик ва адирлардан иборат. Баландлиги жан. дан шим. га 300 м дан, ўрта қисмида 1500 м гача, шим. да 1500 — 2000 м. Фойдали қазилмалардан нефть, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган қурилиш материалларидан шағал, оҳактош, гил тупроқлар бор. Иқлими континентал: ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши совуқ. Ўртача т-ра янв. да — 1° дан —4» гача, июлда 25° — 26». Энг паст т-ра қишда —29°, энг юқори т-ра ёзда 40°. Йиллик ёғин 300 — 400 мм. Вегетация даври 175 кун. Тоғлардан каттакичик сойлар оқиб тушади. Уларнинг баъзилари ёзда қуриб қолади. Энг йирик сойлари: Чортоқсой, Намангансой (юқори қисмда Поччаотасой), Қуруқсой (Чангач). Сойлардан баҳорда баъзан кучли сел келади ва хўжаликларга катта зарар етказади. Айрим жойларда селхоналар қурилган. Сойлар сувидан суғоришда фойдаланилади. Тупроғи, асосан, типик бўз тупроқ, энг шим. чеккасида қисман тўқ тусли бўз тупроқ. Шим. шарқий қисмида қумличақир ерлар бор. Қ. х. га яроқли ерлар ўзлаштирилган. Табиий ўсимликлар, асосан, адирларда сақланган. Эфемер ўтлар ва буталар ўсади. Адир ўсимликларини ўрганиш ва уларни бойитиш бўйича Ўзбекистон ФА Ботаника интининг тажриба участкаси фаолият кўрсатади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, юмронқозиқ, тошбақа, турли хил илонлар, калтакесаклар; қушлардан каклик, улар ва бошқалар яшайди. Сувларида ҳар хил балиқлар бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, тожик, қирғиз, татар, рус ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 309 киши. Шаҳар аҳолиси 16,1 минг киши, қишлоқ аҳолиси 150,6 минг кишига яқин.

Хўжалиги. Туман хўжалиги, асосан, қ. х. га ихтисослашган. Саноат корхоналаридан пахта тозалаш, ғишт, вино здлари, тиқувтрикотаж ф-каси, атлас тўқиш цехлари, қурилиш ташкилотлари, МТП, автокорхона, нон кти, деҳқон бозори, савдо, маданиц ва маиший хизмат қўрсатиш шохобчалари бор. 300 га яқин йирик, ўрта бизнес, кичик корхоналар, микрофирмалар фаолият кўрсатади. 3 қўшма корхона мавжуд.

Қ. х нинг етакчи тармоғи — пахтачилик. Сабзавотчилик, ғаллакорлик ва чорвачилик, мева етиштириш ҳам ривожланган. 628 фермер, 12 ширкат хўжалиги ишлаб турибди. Экин майдонларига пахта, буғдой, маккажўхори, сабзавот, картошка, полиз экинлари экилади. Мевазор ва токзорлар бор. 60 умумий таълим мактаби, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, 2 лицейинтернат, касб-ҳунар коллежлари мавжуд. Туман марказий кутубхонаси, 17 клуб муассасалари, маданият уйлари, спорт мажмуаси ишлаб турибди. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихона, 2 фельдшеракушерлик пункти, 19 қишлоқ врачлик пункти ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Туман ҳудудидан республика аҳамиятидаги Чортоқ — Нанай автомобиль тракти ўтган.

Loading...