ЯНГИҚЎРҒОН

ЯНГИҚЎРҒОННаманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги шаҳарча (1976 йил дан), туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Чортоқ (16 км). Вилоят маркази (Наманган шаҳри) гача 22 км. Аҳолиси 16,1 минг киши (2005). Аҳолиси ва хўжаликлари Поччаотасойдан сув олади. Пахта тозалаш з-ди, нон кти, тикувтрикотаж ф-каси, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона ва бошқалар корхоналар бор. Кичик, ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар фаолият кўрсатади. Деҳқон бозори, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, лицейинтернат, касб-ҳунар коллежлари бор. Туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, клуб муассасалари, маданият саройи ишлаб турибди. Спорт мажмуаси фаолият кўрсатади. Туман марказий касалхонаси, ветеринария лабораторияси, теританосил касалликлари касалхонаси, поликлиника, дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатади. Янгиқўрғон — Чортоқ, Янгиқўрғон — Наманган йўналишлари бўйича автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.

Loading...