ЯНГИЙЎЛ

ЯНГИЙЎЛ (1934 йил гача Қовунчи қишлоғи) — Тошкент вилоятидагн шаҳар. Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, Катта Ўзбекистон тракти ёнида, ўртача 307 м баландликда. Т. йил станцияси. Аҳолиси 60,3 минг киши (2005). Шаҳар ўртасидан Куркулдак ариғи, шаҳар чеккасидан Жўнариқ канали ўтган. 10 дан ортиқ саноат корхонаси, 500 дан зиёд кичик ва ўрта бизнес корхонаси, 1500 дан ортиқ тадбиркор фаолият кўрсатади. «Русси— СА» қўшма корхонаси ишлаб турибди. Мебель, пойабзал фкалари, ун, ёғмой кти, биокимё, темирбетон конструкциялари, пахта тозалаш, ғишт, экспериментал колбаса, виноконьяк, консерва, каноп здлари, қандолатпазликхамиртуруш бирлашмаси, автокорхоналар, қурилиштаъмирлаш ташкилотлари ва бошқалар мавжуд. 12 умумий таълим, болалар ва ўсмирлар мусиқа, спорт мактаблари, академик лицей, 3 касб-ҳунар (технологикиқтисодиёт, тиббиёт, маиший хизмат) коллежи бор. 11 кутубхона, маданият уйи, 12 клуб, маданият ва истироҳат боғи, Усмон Юсупов уймузейи, Алишер Навоий хиёбони, «Мотамсаро она» ёдгорлиги мавжуд. Марказий касалхона, туғруқхона, бир неча поликлиника, дорихоналар, аёллар консультациясқ аҳолига хизмат кўрсатади.