ЯНИШЕВСКИЙ Николай Андреевич

ЯНИШЕВСКИЙ Николай Андреевич (1891.14.8, Украина, Винница вилояти — 1966.12.10, Москва) — муҳандисгидротехник, техника фанлари д-ри (1938), проф. (1933), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1940), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1950). Петровск қ. х. академияси муҳандислик ф-тини тугатган (1919). 1924 йилгача РСФСР Ер ишлари халқ комиссариати қ. х. ни мелиорациялаш бўлимида катта мутахассис, Москва қишлоқ хўжалигини мелиорациялаш ин-тида катта илмий ходим, Ўрта Осиё ирригация илмий текшириш ин-тида эксштуатация бўлими бошлиғи, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1925— 35). 1935 йилдан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари ин-тида гидромелиорация системаларини эксплуатация қилиш кафедраси мудири. Янишевский сувдан фойдаланишни режалаштиришнинг назарий асослари ва усулларини ишлаб чиққан (Ўрта Осиёнинг барча ирригация системаларида қўлланилади).

Loading...