ЯО

ЯО (ўзларини мань, минь деб аташади) — Хитой, Вьетнам ва Лаосдаги халқ. Хитойда 2,2 млн. киши, Вьетнамда 400 минг киши, Лаосда 60 минг киши яшайди. Шунингдек, Таиланд (20 минг киши), Мьянма (10 минг киши)да ҳам бор. Яо тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар, христианлар (протестантлар ва католиклар) ҳам бор. Яо деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

Loading...