ЯПОН ТУРПИ

ЯПОН ТУРПИ, дайкон — карамгулдошлар оиласига мансуб икки йиллик ўсимлик тури, сабзавот экини. Ватани— Япония. Закавказье, Ўрта Осиё ва Узоқ Шарқда экилади. Барги узун (1 м гача), тўпгули шингил, икки жинсли, оқ, пушти, бинафша ёки сариқ рангли, четдан чангланади. Уруғи йирик, юмшоқ, қўзоқча. Бир туп ўсимликдан 20—30 г уруғ олинади. Илдизмевасининг оғирлиги 30 кг (уз. 70—80 см)гача, пўсти юпқа, серсув, сершира, ранги оқ. Таркибида оқсил, қанд, клетчатка, С витамини бор. Янгилигида, айрим пайтларда доривор сифатида истеъмол қилинади. Овқат ҳазм қилишда яхши фойда беради.

Япон турпи Ўзбекистоннинг шимолий р-нларида яхши ўсади. Япон турпининг «Фаворит» нави баҳорда, айрим навлари ёз (июнь) да экилади. Ҳосилдорлиги 8001000 ц/га.

Loading...