ЯРИМЎТКАЗГИЧЛИ АСБОБЛАР

ЯРИМЎТКАЗГИЧЛИ АСБОБЛАР — яримўтказгичлараа юз берадиган электрон жараёнлар асосида ишлайдиган электрон асбоблар. Электроникадя турли сигналларни ўзгартиришда, энергетикада эса бир турдаги энергияни бошқа турдаги энергияга айлантиришда қўлланилади. Вазифаси, ишлаш тарзи, материали, тузилиши ва технологияси, ишлатилиш соҳасига қараб таснифланади: электр катталикларини иккинчи электр катталикларига ўзгартирадиган электр ўзгартиргич асбоблар (диод, транзистор, тиристор ва бошқалар); ёруғлик сигналларини электр сигналларига ва аксинча айлантирувчи оптоэлектрон асбоблар (оптрон, фоторезистор, фотодиод, фототранзистор, фототиристор, яримўтказгичли лазер, ёруғлик тарқатувчи диод ва бошқалар); иссиқлик энергиясини электр энергиясига ва, аксинча, айлантирувчи термоэлектр асбоблар (термоэлемент, термоэлектр генератор, қуёш батареяси, термистор ва бошқалар); магнитоэлектр асбоблар; пьезоэлектр ва тензометрик асбоблар (асосий синф) ва ҳ. к. Интеграл схемалар (электр ўзгартирувчи ва оптоэлектронли бўлиши мумкин) айрим синфга киради. Яримўтказгичли асбоблар яримўтказгич материалга қараб, германийли, кремнийли ва ҳ. к. бўлиши мумкин. Тузилиши ва технологик аломатига кўра, Яримўтказгичли асбоблар нуқтали ва ясси хилларга, ишлатилиш соҳасига қараб, юқори частотали, юқори вольтли, импульсли ва бошқаларга ажралади.

Loading...