ЯШИЛ СУВЎТЛАР

ЯШИЛ СУВЎТЛАРтубан ўсимликлар бўлими (типи). Ҳужайрасида яшил хлорофилл мавжуд. Яшил сувўтларда юксак ўсимликлар таркибидаги каби пигментлар бор. Бир ҳужайрали, колониал ва кўп ҳужайрали, баъзилари ҳужайрасиз тузилишга эга. Ҳужайрасиз бир ядроли ёки камдан-кам кўп ядроли, целлюлоза қобиқ билан ўралган. Хроматофоралар периноидли, жинссиз, жинсий ва вегетатив кўпаяди. Кўпайиш органлари вазифасини вегетатив ҳужайралар бажаради. Яшил сувўтлар чин-яшил сувўтлар ва конъюгатлар кенжа бўлимига ажратилади. Яшил сувўтларнинг 360 туркуми, 5700 тури маълум. Асосан, чучук сувларда ва денгизларда тарқалган.

Loading...