ЯЙЛА

ЯЙЛА (туркча — ёзги яйлов) — Қрим тоғлари таркибидаги қатор ясси платосимон тепалар. Бал. 1545 м гача (РоманКош тоғи). Айрим Яйлалар махсус ном билан аталади: Бабуган Яйла, АйПетри Яйласи, Ялта Я. си; шарқий қисмида бал. 700 м гача бўлган Чатирдоғ, Қораби, Демержи Яйла лари ва бошқалар Баъзан, Қримдаги барча ёзги тоғ яйловларини Яйла деб атайдилар. Юқори юра даврининг оҳактошларидан ташкил топган. Яйланинг ясси ўрмонсиз тошли юзаларида кўплаб карст воронкалари учрайди. Яйла ларда Қрим я. о. нинг бошқа қисмларига нисбатан т-ра пастроқ, ўртача йиллик т-ра 4—6°. Июлнинг ўртача т-раси 15°, янв. ники —4°. Йилига 600—1000 мм ёғин тушади. Ён бағирларида, айниқса, шим. да тоғўрмон ландшафтлари мавжуд. Яйлалар яйлов сифатида ва туризм мақсадларида фойдаланилади.

Loading...