ЯЗД МИНИАТЮРА МАКТАБИ

ЯЗД МИНИАТЮРА МАКТАБИ — 15-асрда Язд шаҳрида шаклланган миниатюра услуби. Бу мактаб вакиллари асарларида тасвирлар содда, лекин нафис ва тиниқ ифодаланган, ранглар колорити (айниқса, кишиларнинг «Баҳром овда» (Хусрав Деҳлавийнинг «Хамса» асарига ишланган миниатюра; 1495—96 йлар) кийимларида) кескинлиги билан диққатга сазовор. Услуб жиҳатидан Шероз миниатюра мактабтл яқин. «Шеърият антологияси» ва 1446—47 йилларда кўчирилган Низомийнинг «Хамса» (Истанбулдаги Тўпқопу саройида), 1445 йилда кўчирилган Фирдавсийнинг «Шоҳнома» (Россия миллий кутубхонасида), Хусрав Деҳлавийнинг «Хамса» (Озарбайжон ФА Қўлёзмалар ин-тида) каби қўлёзмалар шу мактаб вакиллари томонидан яратилган мўъжаз расмлар билан зийнатланган.

Loading...