ЯЗИГЛАР

ЯЗИГЛАР — сармат қабилаларидан бири. Маркази Шим. Азов бўйи соҳиллари бўлган кўчманчиларнинг йирик ҳарбий-сиёсий иттифоқини барпо этганлар. Язиглар Волга бўйи ва Уралолди минтақаларида яшаб, мил. ав. 2-асрдан Ғарбга янги яйловлар излаб силжиганлар. Язиглар хўжалиги асосини кўчманчи чорвадорлик ташкил қилган. Страбоншшт ёзишича, Язиглар дастлаб Азов денгизи бўйларида, сўнгра Днепрнинг ғарбидаги ҳудудда яшашган. Язиглар роксоланлар билан бирга Рим империясига қарши курашган сармат қабилалари орасида энг фаоллари бўлишган. Бу қабилалар Дунай бўйи вилоятларига ҳам ҳужумлар қилганлар. Мил. ав. 69 йил қишида улар Мёзияга бостириб кириб у ердаги Римнинг 2 когортасини тормор келтирганлар. Келаси йили яна чопқун қилишган, лекин бу сафар енгилганлар. Мил. 1-аср ўрталарида Я. Дунай ва Тиса дарёлари оралиғида яшашган. Язигларнинг бир қисми Рим империяси чегараларига яқин ерда ўтроқлашган ва мил. 2-асрда Паннонияга келиб жойлашган. Язиглар қолдиқлари илк ўрта асрларда Марказий Европанинг бошқа халқларига аралашиб кетишган.

Loading...